Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда чет элликларнинг кириб келишидаги тақиқ сақлаб қолинади
Японияда бешта префектура учун фавқулодда ҳолат режими 28 феврал куни муддатидан олдин бекор қилинади, аммо у Токиода ва шаҳарга қўшни ҳудудларда 7 мартгача сақланиб қолади.
Япония ҳукумати дунёнинг барча мамлакатлари ва минтақалари фуқароларига янги кириш визаларини бериш тақиқини 7 мартдан кейин ҳам Токиода ва мамлакатнинг бошқа 9та префектураларида амалда бўлган фавқулодда вазият (ЭС) режими тўлиқ бекор қилингунча сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда 26 февралда ҳукумат манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Yomiuri нашри хабар берди. Олти префектура учун фавқулодда ҳолат режими 28 февралда муддатидан олдин бекор қилиниши кутилмоқда, аммо Токио ва унинг атрофидаги туманларда 7 мартгача сақланиб қолади.
Япония ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотеги 26 февралда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу маълумотни тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди. “Ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилинмаган”, деди у. “Биз чет элда пандемия билан боғлиқ вазият тўғрисидаги маълумотларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида мамлакатга кириш масаласини кўриб чиқамиз”.
Ҳозирда мамлакатга доимий яшайдиган ва узоқ муддатли визалари бўлган Япония фуқаролари ва чет элликларгина киришлари мумкин. Чегарани кесиб ўтишда, 72 соат ичида топширилган COVID-19 учун тест синовдан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат бўлиши керак. Аэропортга келгандан кейин ҳам яна бир синовдан ўтиш керак. Ҳамда чет элдан келганлар уйда 14 кунлик карантин муддатини ўташлари керак бўлади.
Японияда эпидемия пайтида 430 мингдан ортиқ янги коронавирус инфекцияси билан касалланганлар аниқланган, 7,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026