Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда ўғирлаб кетилган ўқувчи қизлар озод қилинди
26 февралда Нигерия шимолида ўғирлаб кетилган 317 нафар ўқувчи қиз 28 февралда озод қилинди. Бу ҳақда Vanguard нашри хабар берди.
Қизларнинг озод қилиниши учун қанча пул тўлангани номаълум.
Қизлар Замфара штатининг Жангебе шаҳридаги қизлар учун мўлжалланган мактаб-интернатдан ўғирлаб кетилган. Номаълум кимсалар хавфсизлик хизмати ходимлари кийимида мактабга автомобил ва мотоциклларда келишган. Сўнгра қизлар ташқарига чиқишга ва машиналарга ўтиришга мажбурланиб, номаълум йўналишда олиб кетилган.
Федерал хавфсизлик кучлари бўлинмалари ва полиция 3 кун давомида қидирув ишларини олиб борган. Бу орада штат маъмурияти қизларнинг озод қилиниши юзасидан маҳаллий жамоалар билан музокаралар олиб борган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025