Билл Гейтс пандемия қачон тугаши борасида тахмин билдирди
Гейтснинг сўзларига кўра, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва қайтадан юқтиришлар сабабли касалликка қарши курашиш учун бутун 2022 йил сарфланиши мумкин.
Дунё коронавирусгача бўлган ҳолатга 2022 йилдан эрта қайтмаслиги мумкин, чунки ҳозирда кўрилаётган чоралар «пандемияни тугатиш учун етарли эмас», деди Microsoft асосчиси Билл Гейтс CNN журналистлари билан суҳбатда.
Миллиардер вакцинанинг тез яратилишини мўъжиза деб атади ва АҚШ коронавирусга қадар бўлган вазиятга кузда қайтиши мумкинлиги, аммо вирус устидан ғалаба қозониш учун глобал курашга катта ҳисса қўшиш ҳамда вакцина тарқатиш кераклигини айтди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда вакцинани асосан бой мамлакатлар олмоқда.
Гейтснинг сўзларига кўра, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва қайтадан юқтиришлар сабабли касалликка қарши курашиш учун бутун 2022 йил сарфланиши мумкин.
Аввалроқ Билл Гейтс коронавирус пандемиясини тўхтатиш учун миллиардлаб долларларни вакцина ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилишига сарфлашга чақирганди.
Мавзуга оид
20:48 / 04.10.2024
Марбург безгаги глобал тарқалишининг хавфи паст — ЖССТ раҳбари
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
15:47 / 12.09.2024
Пандемия қизларда мия қаришини тезлаштирди — тадқиқот
14:14 / 26.01.2024