18:05 / 01.03.2021
3225

Жисмоний имконияти чекланганлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа якунланди

Жорий йил 26 феврал куни жисмоний имконияти чекланганлар ўртасида шахмат бўйича республика мусобақасига старт берилган эди. Кеча ушбу мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов “Фейсбук”даги саҳифасида хабар қилди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 80 дан ортиқ шахматчи қатнашган мусобақада қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндорлар рўйхатидан жой олди:

Кўзи ожизлар (эркаклар)

1-ўрин – Aҳадхон Кимсанбоев (Фарғона вилояти)

2-ўрин – Қурал Жакашев (Қорақалпоғистон Республикаси)

3-ўрин – Муроджон Исоқов (Сирдарё вилояти)

Кўзи ожизлар (аёллар)

1-ўрин – Райҳона Шарофова (Самарқанд вилояти)

2-ўрин – Моҳигул Мақсудова (Бухоро вилояти)

3-ўрин – Сарвиноз Жўраева (Тошкент шаҳри)

Кар ва заиф эшитувчилар (эркаклар)

1-ўрин – Марсел Шоюсупов (Тошкент шаҳри)

2-ўрин – Комрон Давронбеков (Тошкент шаҳри)

3-ўрин – Собир Саидов (Сирдарё вилояти)

Кар ва заиф эшитувчилар (аёллар)

1-ўрин – Aзиза Жўраева (Тошкент вилояти)

2-ўрин – Жасмина Қобилжонова (Сирдарё вилояти)

3-ўрин – Рухшона Ҳожимуродова (Тошкент шаҳри)

Жисмоний имконияти чекланганлар (эркаклар)

1-ўрин – Роббим Умаров (Навоий вилояти)

2-ўрин – Саламат Беристенов (Қорақалпоғистон Республикаси)

3-ўрин – Илҳом Эргашев (Самарқанд вилояти)

Жисмоний имконияти чекланганлар (аёллар)

1-ўрин – Гўзал Гулметова (Тошкент вилояти)

2-ўрин – Ирода Тожиева (Фарғона вилояти)

3-ўрин – Шаҳло Рўзиева (Самарқанд вилояти)

Тадбир якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Top