Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 март куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида хабар берди.
«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилгани билдирилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бугун 2021 йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Дори-дармонлар қаторида вакциналар ҳам тиббиёт амалиётида қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланиши маълум қилинган. Махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонда Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди. Коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
21:24 / 23.11.2024
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
17:57 / 19.11.2024
Ўзбекистон миллий регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида расман қабул қилинди
17:48 / 01.11.2024