Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда кўп қаватли уйлар қурилади. Лойиҳа қиймати - 100 миллион евро
Қўқон шаҳрида қуриладиган кўп қаватли уйлар лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Муқимий шаҳарчасида қуриладиган кўп қаватли уйлар комплекси тақдимотида иштирок этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 — 2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган “Қўқон шаҳрини 2020 — 2024 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” дастури бўйича амалга оширилмоқда.


Маълум қилинишича, "Обод замин қурувчи" корхонаси томонидан Франциянинг Aspir Finentrep SAS инвестицион компанияси ҳамкорлигида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида 21та 9 қаватли, 12та 12 қаватли ва 24та 16 қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.


Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
14:12 / 17.03.2026