Ўзбекистон | 08:15 / 05.03.2021
6525
2 дақиқада ўқилади

«Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди

«Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Лойиҳа муҳокама учун қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталига жойлаштирилди, амалдаги қонун Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган.

Фото: Shutterstock

Norma’нинг ёзишича, қонун лойиҳаси анча кенгайтирилди, унга сўнгги йилларда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам киритилди. У 15 бўлим, 26 боб ва 94 моддадан иборат (амалдаги қонун 8 боб ва 34 моддадан ташкил топган).

 Қонуннинг мақсад ва вазифалари кенгайтирилди, хусусан, қуйидагилар асосий вазифалар ҳисобланади:

  • Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ишончли, хавфсиз, барқарор ҳамда арзон электр таъминоти тизимини яратиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш;
  • белгиланган нархлар, электр таъминот узлуксизлиги, хизмат кўрсатиш нуқтайи назаридан истеъмолчиларни, хусусан аҳолининг заиф қатламига алоҳида эътибор берган ҳолда улар манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • электр энергияси жиддий тўсиқларсиз сотиладиган ликвидли бозорни шакллантириш мақсадида самарали, шаффоф, табақалашмаган ва рақобатбардош электр энергияси бозорининг юзага келиши, очилиши ва ривожланишига кўмаклашиш;
  • электр энергетика корхоналари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш ҳамда уларнинг ўзаро ва давлат ҳокимияти органлари билан муносабатлари учун ҳуқуқий асосларни таъминлаш;
  • электр энергетика корхоналарининг ижтимоий хизмат кўрсатиш мажбуриятларига тегишли қоидаларни белгилаш;
  • электр энергетика тармоғини шаффоф ва табақалашмаган тарзда фаолият юритишини таъминлаш мақсадида электр энергетика корхоналарини бўлиш ва қайта ташкил этиш қоидаларини белгилаш;
  • электр энергиясини қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • электр энергиясини импорт (экспорт) қилишдаги тартиб ва қоидаларни белгилаш ва бошқалар.

Қонун қўлланиш доираси ҳақидаги модда киритилмоқда, у атом энергиясини ишлаб чиқаришга ҳам татбиқ этилади. Қонун «Электр энергетика тармоғидаги фаолиятнинг тамойиллари» деб номланган янги боб билан тўлдирилмоқда, «Асосий тушунчалар» боби анча кенгайтирилди. 

Мавзуга оид