Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди
Жорий йилнинг 5 март куни соат 00:01дан Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу қор ёғишда давом этаётгани, кучли шамол ҳамда Гидрометеорология марказининг 126-сонли хабарномаси асосида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Ҳаракат тўхтатилган вақтда автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилган. Довон йўли очилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиб, эҳтиёт бўлиш сўралган.
Мавзуга оид
11:22 / 17.01.2026
Қамчиқ довонида қор ва туман туфайли кўриниш масофаси қисқарди
11:11 / 16.01.2026
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда: йўлларга қум-туз аралашмаси сепилмоқда
14:04 / 26.12.2025
Қамчиқда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчи шифохонага олиб кетилди
09:45 / 20.12.2025