Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия ва Германияда карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди
Австрияда намойишчилар канцлер Себастян Курцнинг истеъфосини талаб қилишди.
Венада бир неча юз киши ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураш бўйича чораларига қарши намойишга чиқди. Хабар қилинишича, айрим қатнашчилар намойишларда иштирок этиш учун бошқа шаҳарлардан автобусларда келган.
Намойишчилар мамлакатда карантин чоралари юмшатилишини ва канцлер Себастян Курцнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди. Полиция намойишчиларга қаршилик қилмади, аммо уларнинг ниқобда эканлиги ва ижтимоий масофага риоя қилишини текшириб турди.
Шу куни Германиянинг Саксония ва Саксония-Анхалт федерал ерларида ҳам норозилик акциялари бўлиб ўтди.
Турли шаҳарлардан келган 350дан ортиқ киши автоюришлар ўтказди. Улар автомобиллари ойналарига чекловлар ҳамда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси танқид қилинган турли шиорларни ёпиштириб олишди.
Шу билан бирга, Лейпцигда эмлаш кампанияси ва коронавирусга қарши курашиш чоралари тарафдорлари ҳам намойишга чиқди. Полициянинг маълумот беришича, 1000га яқин киши мотоцикл ва велосипедларда шаҳар марказига йиғилиб, ҳукумат томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлашларини билдирган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026