NASA яқин ўн йил ичида Ойга биринчи аёл кишини юборишни режалаштирмоқда
Маълум қилинишича, «Артемида» дастури доирасида режалаштирилаётган миссияга тўққиз нафар эркак ва тўққиз нафар аёл киритилади.
АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш миллий бошқармаси (NASA) яқин ўн йил ичида Ойга биринчи аёлни учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
NASA космик парвозлар раҳбари Чарли Блэквелл-Томпсоннинг сўзларига кўра, «Артемида» дастури доирасида режалаштирилаётган миссияга тўққиз нафар эркак ва тўққиз нафар аёл киритилади.
Шу билан бирга, CBS News’нинг қайд этишича, маблағлар ортиқча сарфланиши сабабли «Артемида» дастурини амалга ошириш кечикмоқда.
NASA аввалроқ Ойнинг Қуёш ёритиб турадиган томонида сув борлигини исботлайдиган далиллар топилганлиги ҳақида хабар қилганди. Аммо тадқиқотчилар унинг миқдори жуда озлигини қайд этишган.
Мавзуга оид
23:31 / 25.11.2024
«Иккинчи Ой» номини олган астероид 2055 йилга бориб Ердан узоқлашади
22:21 / 20.11.2024
NASA космоснинг инсон миясига таъсирини ўрганди
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
17:34 / 18.11.2024