Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон мухолифати парламент биносини тўсиб олди
Арманистонда бир неча юз намойишчи “Ватан учун ҳаракат” мухолиф партияси етакчиси Вазген Манукян чақириғига кўра парламент биносига кириш-чиқишни тўсиб олди.
“Интерфакс” мухбирининг хабар беришича, намойишчилар парламентга Демирчян кўчаси томонидан кириш олдида иккита чодир ўрнатишган. Бу ердан парламентга одатда парламент спикери, парламент раҳбарияти, бош вазир автомобиллари кириб чиқади.
Воқеа жойида бўлган бир неча юз полициячи ва махсус ходимлар бунга қарши ҳеч қандай фаол ҳаракатларни амалга оширмаяпти.
Таъкидланишича, парламентга Баграмян кўчаси орқали кириш ва чиқиш жойлари 25 февралдан намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган. Шу тариқа, парламентга барча кириш-чиқиш жойлари тўлиқ тўсилган.
Аввалроқ мухолифат намойишида Вазген Манукян “парламент депутатлар халқ талабини (мухолифатнинг бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфога чиқиши талаби) қабул қилиш учун келсагина, ишлашини” айтган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026