Ўзбекистон | 14:21 / 09.03.2021
4428
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистонга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Покистонга бўлажак амалий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Покистонга боради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш. икки томонлама муносабатларни минтақавий алоқалар шароитида муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонлар, шунингдек, жорий йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар, дейилади маълумотда.

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашганди. 2 март куни ўтказилган Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид