13:42 / 09.03.2021
26139

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун Ўзбекистонда жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларнинг кўп қисмида кун ўртасига келиб ҳаво ҳарорати 20-22 даража иссиққача кўтарилади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, фақат Кавказ ҳудудларидан шимолий ҳудудларга булутли массивлар киради, бунда Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин ва ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқ атрофида бўлади.
     
Эртага фронтал зона ўтишида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
      
Пайшанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир кузатилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.
      
Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 20-22 даража иссиққача кўтарилади. Фақат шимолий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаришни бошлайди. Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда 2-7 даража илиққача пасаяди.
      
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ушбу даврга қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Top