Спорт | 19:59 / 09.03.2021
7214
1 дақиқада ўқилади

Япония Токио Олимпиадасини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди

Бу масала ўтган ҳафтада Япония ҳукумати вакилларининг Халқаро олимпия ва паралимпия қўмиталари вакиллари билан ўтказган онлайн учрашувида кўтарилганди. 

Фото: AP Photo/Eugene Hoshiko

Япония бу йил ёзда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар бермоқда.

Бу масала ўтган ҳафтада Япония ҳукумати вакилларининг Халқаро олимпия ва паралимпия қўмиталари вакиллари билан ўтказган онлайн учрашувида кўтарилганди. 

 Хабарда айтилишича, бу борадаги расмий қарор ҳукумат ва Халқаро олимпия қўмитаси вакилларининг келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган учрашувида расман қабул қилинади.

NHK телеканалининг хабар беришича, 25 март куни Японияда олимпия машъаласи эстафетасининг бошланиш маросими ҳам томошабинларсиз ўтиши мумкин.

Ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтиши лозим эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар 2021 йилга қолдирилганди. Олимпиада шу йилнинг 23 июлидан 8 августигача, Паралимпиада эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид