1 октябргача Ўзбекистонга цемент олиб киришда божхона божи тўланмайди
Бу ҳақда президентнинг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланди.

Фото: Getty Images
Фармонга кўра, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан янги тартиб доирасида:
- кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида массив шаклида қурилади;
- уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
- 2021 йил 1 октябргача цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
2021 йил 1 майгача якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Шунингдек, президент имзолаган янги фармонда 2021 йил давомида республикада 33 мингдан ортиқ квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредитлари асосида берилиши белгиланган.
Аввалроқ, президент ўтказган йиғилишда қурилиш сифатини ошириш масъулияти бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов зиммасига юклатилганди. «Цемент ишлаб чиқариш бу йил 16-17 миллион тоннага етказилади. Аммо қурилишлар ҳажми ҳам икки баробар ортади ва бизда 40 миллион тоннага яқин цемент зарурати бўлади», деган ҳукумат расмийси.
Мавзуга оид

11:23 / 26.03.2025
Трамп янги божлар жорий этиши мумкин

14:13 / 17.03.2025
Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божи жорий этилди

09:51 / 17.03.2025
Қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш рағбатлантирилади

17:27 / 12.03.2025