Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбожада илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди
Мамлакатда шу кунга қадар коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1163та ҳолат қайд этилган.
Камбожада пандемия бошланганидан буён илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди.
Хабар қилинишича, вафот этган бемор Сиануквил шаҳрилик 50 ёшли эркак бўлиб, унда февралда коронавирус аниқланган, 11 март куни вафот этган.
Камбожада шу кунга қадар коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1163та ҳолат қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатда касаллик қайтадан авж олишига қарши курашилмоқда. Камбожа соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, вирус қайтадан тарқалишига февраль бошида карантинга амал қилмаган ва тунги клубга борган хорижлик фуқаро сабабчи бўлган.
Пойтахт Пномпен ва Кандал ҳамда Сиануквил провинцияларида 20 февралдан мактаб, кинотеатр, бар, музей ва кўнгилочар муассасалар ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023