Конимехда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳокимнинг таклифини тасдиқлашмади
Навоий вилоятининг Конимех тумани Халқ депутатлари кенгашининг шу йил 10 мартдаги сессиясида тумандаги 12та мактабга директор танлаш масаласи кўрилган. Аммо, депутатлар ҳоким тавсия қилган номзодларни тасдиқлашни рад этишган.

Фото: Конимех тумани ҳокимлиги
Kun.uz манбаси ва мазкур сессиядан ёзиб олинган аудиоматериалга (аудиоёзув таҳририятда мавжуд) кўра, мазкур масалани кўриб чиқишда кенгаш раиси – туман ҳокими Муратхан Эгамқулов президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тарақққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талабларига зид иш тутган.
Мазкур фармонда умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши назарда тутилган. Яъни номзодлар танловда тегишли мактаб кўрсаткичларини келгуси уч йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури билан иштирок этиши, депутатлар эса энг яхши 3 йиллик дастур эгасини танлаб олиши зарур эди.
Аммо, гарчи сессияда 12та мактаб директорлиги учун 30 нафардан ортиқ номзод иштирок этаётган бўлса ҳам, кенгаш раиси бўлган ҳоким депутатлардан ҳеч қандай танловсиз 12 номзодни тасдиқлаб беришни сўраган. Депутатлар эса бунга қарши чиқиб, масала нотўғри тартибда кўриб чиқилаётганини билдиришган. Таклифи маъқулланмаган ҳоким эса ушбу масалани навбатдаги сессияга қолдиришга мажбур бўлган.
Депутатларга сессия бошланишидан олдин тарқатилган сессия материаллари якунда йиғиб олингани айтилмоқда. Чунки, ундаги қарор лойиҳасида тасдиқланган (!) директорлар рўйхати бўлган.
Шунингдек, аудиоматериалда туман ҳокими Муратхан Эгамқулов ва туман халқ таълими бўлими мудири Гулзода Абдуллаева тортишиб қолганини, ҳоким Абдуллаевага унинг фаолияти бўйича жиноий иш қўзғатиши мумкинлигини айтиб, таҳдид қилганини эшитиш мумкин.
— Учтепага бордим, 8-мактабга. Билмайман, кимни қўймоқчисизлар. Маҳалланинг раиси, МЖЧ раиси, оқсоқоллар умумий йиғилиш қарор қилиб Мамбетқулов Нуркенни айтяпти. Қани у, келдими? Мана, мана шу шу бола, ёшлар бўйича экан. А булар (туман ХТБни назарда тутмоқда) бошқасини қўймоқчи. Мен тушунмайман буларга, нима бўляпти ўзи бу ерда?! Яна таниш-билишчилик ёки коррупцияга ўхшаган нарсами?
— Бу ерда таниш-билишчилик ҳам, коррупция ҳам йўқ.
— Нега бермайсизлар у кадрларни бўлмаса? Сиз гапни кам қилинг, мен сизга ишонишни ҳам йиғиштириб қўйганман. Жиноий иш қўзғаттираман керак бўлса сизнинг ишингизга мен.
— Мен жиноий иш қилганим йўқ, ўтган сафар ҳам кўпнинг ичида шундай дедингиз.
— Ҳали кўрасиз. Мен умуман норозиман таълимдан.
Руслан Сабуров,
Kun.uz мухбири
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди

19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин

18:58 / 23.07.2024
Парламентда танаффусга чиқиш масаласида камчилик кўпчилик устидан ғалаба қозонди

11:00 / 27.07.2023