22:40 / 11.03.2021
8755

Пандемия вақтида саёҳатлар учун энг жозибасиз давлатлар маълум қилинди

Фото: Getty Images

Пандемия вақтида саёҳатлар учун энг жозибасиз давлатлар сифатида чегарасини кесиб ўтгандан кейин маълум муддат карантин ўташ керак бўлган давлатлар айтилди. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) сайтида маълум қилинди.

Бу борада ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 84 фоиз респондентлар ўзини яккалашни талаб қилувчи давлатларга асло боришни истамасликларини айтишган. Бундай давлатлар орасида Чили, Перу, Жанубий Корея, Таиланд, Польша, Тунис ва бошқа давлатлар бор.

Респондентларнинг 68 фоизи давлатлар ўртасида эркин ҳаракатланиш имконияти йўқлиги сабабли ҳаёт сифати ёмонлашганидан шикоят қилишган. Улардан 40 фоизининг айтишича, дам олиш учун хорижга бориш имкониятининг йўқлиги уларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилган. Яна 30 фоиз респондентларнинг фикрича, чегараларнинг ёпилиши сабабли бизнес жабр кўрган.

“Айни вақтда барчамиз учун устувор вазифа – коронавирус пандемияси вақтидаги хавфсизликдир. Бироқ чегараларни яна очиш, хатарларни бошқариш ва одамларга ўз истаганларича яшашга имкон бериш йўлларини белгилаб олишимиз муҳимроқдир”, деб таъкидлаб ўтган IATA бош директори Александр де Жуниак.

Top