19:39 / 11.03.2021
9989

Хитой АҚШ ҳарбий кемаси туфайли ҳарбий-денгиз кучларини сафарбар қилди

АҚШ еттинчи флоти баёнотида айтилишича, бошқарилувчи ракеталар билан жиҳозланган Arleigh Burke кемаси Тайван бўғозидан халқаро ҳуқуққа мувофиқ оддий сузиб ўтишни амалга оширган.

Фото: Focus Taiwan

АҚШ ҳарбий кемасининг Тайван бўғози орқали ўтиши Пекиннинг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Focus Taiwan.

Хабар қилинишича, Хитой халқ озодлик армияси қўмондонлиги АҚШнинг John Finn мина ташувчи кемасининг Тайван бўғози орқали ўтишини кузатиш учун ҳарбий-денгиз кучларини сафарбар қилди.

АҚШ еттинчи флоти баёнотида айтилишича, бошқарилувчи ракеталар билан жиҳозланган Arleigh Burke кемаси Тайван бўғозидан халқаро ҳуқуққа мувофиқ оддий сузиб ўтишни амалга оширган.

"АҚШ бу ҳаракати билан минтақадаги вазиятни қасддан мураккаблаштириб, Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликни хатар остига қўймоқда. Биз бундай ҳаракатларга кескин қаршимиз", - деди катта полковник Чжан Чунхуэй.

 Аввалроқ Хитой АҚШнинг USS John S. McCain эсминеци Тайван бўғози орқали ўтгани сабабли норозилик билдирганди.

Top