Жаҳон | 22:25 / 12.03.2021
8541
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавирусга қарши учинчи вакцинани маъқуллади

Фото: Picture Alliance

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан шошилинч ҳолатларда фойдаланишни маъқуллади.

 «Коронавирусга қарши курашишда ҳар бир хавфсиз ва самарали янги восита билан пандемия устидан ғалабага бир қадам яқинлашамиз», – деди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

Препарат ЖССТ томонидан маъқулланган учинчи вакцина бўлди. Ташкилот 31 декабрда Pfizer/BioNTech, 15 февралда эса AstraZeneca вакцинасини маъқуллаганди.

Johnson & Johnson компаниясининг вакцинаси 11 март куни Европа дори воситалари агентлиги томонидан маъқулланганди. Ушбу вакцинадан шунингдек, АҚШ, Канада ва Баҳрайнда ҳам фойдаланишга рухсат берилган. Johnson & Johnson вакцинасининг бошқаларидан фарқи шундаки, эмлашда иккита эмас, бир доза вакцинадан фойдаланилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид