Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: Коронавирусга қарши вакцинадан ҳеч ким вафот этгани йўқ
ЖССТ вакили "коронавирусга қарши эмлаш бошқа сабаблар билан юз берадиган ўлимлар сонини камайтирмаслиги"ни таъкидлади.
Дунё бўйича 268 миллиондан ортиқ киши эмланди ва ҳозирча коронавирусга қарши вакцинадан вафот этиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ана шундай баёнот берди, деб ёзмоқда ТАСС.
"Бугунга қадар коронавирусга қарши вакцина сабабли юз берган бирорта ҳам ўлим ҳолати аниқланмади", - деди ташкилот вакили Тарик Яшаревич.
Унинг сўзларига кўра, "ЖССТ Европа иттифоқидаги бир неча мамлакат эҳтиёт чораси сифатида AstraZeneca вакцинасининг маълум бир партиясидан фойдаланишни тўхтатиб қўйганидан хабардор".
У Европа дори воситалари агентлигининг ушбу вакцинадан фойдаланишни давом эттириш мумкинлиги тўғрисидаги тавсиясини эслатиб ўтди.
ЖССТ вакили "коронавирусга қарши эмлаш бошқа сабаблар билан юз берадиган ўлимлар сонини камайтирмаслиги"ни таъкидлади.
"Бошқа сабаблар билан ўлиш эмлашдан кейин ҳам давом этаверади", - деди Яшаревич.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания, Норвегия, Италия, Руминия, Болгария, Таиланд AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни вақтинча тўхтатганди. Бунга Данияда ушбу вакцина билан эмланганларда қон қуюқлашиши юз бергани тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026