Ўзбекистон | 09:00 / 13.03.2021
3483
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Boulevard Business Center: юқори даражадаги ёнғин хавфсизлиги тизими

Ҳар бир инсон ҳаётининг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш одамлар гавжум бўладиган ҳар қандай савдо ва бизнес марказининг биринчи навбатдаги вазифасидир. Бино ёки жой танлаётганда унда ёнғин хавфсизлиги тизимини таъминланганлиги даражаси кўчмас мулкни сотиб олишда асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Ёнғин хавфсизлигининг замонавий ва кенг қамровли тизимлари бино ҳудудида фавқулодда вазиятларни тезда бартараф этишга хизмат қилади.

Boulevard бизнес марказида ёнғинни аниқлаш ва огоҳлантириш замонавий тизимлари мавжуд. У қуйидагилардан ташкил топган: вертикал ва шифтга осилган датчикларининг автоматик тизими – пуркагичлар (Wet Line), ёнғин вақтида ишлатиладиган шкафлар ва ёнғин ўчириш крани, шунингдек, ёнғин содир бўлганда ҳаво босимини пасайтириш ва фавқулодда вазиятда тутун ва исдан заҳарланиш хавфини минималлаштиришга имкон берадиган тутунни сўриб олиш тизими. Икки қаватли бизнес маркази биносида иккита фавқулодда чиқиш зинаси ва авария чиқиш эшиклари, ёнғинга қарши насос учун хона, техник хизмат кўрсатиш учун омборлар мавжуд. Бино ертўласида эса иккита фавқулодда сув резервуари ўрнатилган.

Boulevard бизнес маркази биносини ёнғиндан ҳимоя қилиш, сигнализация ва ёнғинга қарши тизимлар, фавқулодда вазиятлар учун автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, таъминлаш ва ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Бунинг учун дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилар: TYCO, GRUNDFOSS, SYSTEMAIR, VITRA, ONTROL, VIESSMANN ва бошқаларнинг техник ускуналари танланган.

Замонавий Boulevard бизнес маркази – бу пойтахт марказида муваффақиятли ва юқори рентабелликка эга бизнесни юритиш учун мўлжалланган маскан. Марказнинг алоҳида афзаллиги шундаки, у Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган. Бу эса ўз навбатида бино хавфсизлигига қўшимча омил бўлади. Ҳудудга ҳар қандай махсус техника кира олади. Бундан ташқари, пастки қаватдаги ҳар бир жойга алоҳида кириш мавжуд.

Лойиҳалаш босқичидаёқ юзага келиши мумкин бўлган хатарли ҳолатларни олдиндан аниқлаб огоҳлантириш ва энг замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг муваффақиятли татбиқ этилиши сабаб бизнес марказида юқори даражадаги интеграл хавфсизлик таъминланади.

Boulevard Business Center – муваффақиятли, қулай ва энг муҳими бизнесингиз муваффақияти учун хавфсиз маскан.

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид