Ўзбекистон | 16:29 / 17.03.2021
5513
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда совуқ қурол олиб юриш билан боғлиқ ўнлаб ҳолатлар аниқланди

Тошкент шаҳар йўлларида тунги вақтда назоратни кучайтиришга қаратилган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” ойлиги доирасида “Тиғ” профилактик тадбири ўтказилмоқда

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2021 йилнинг 14 март кунидан 15 март кунига ва 15 март кунидан 16 март кунига ўтар тунда 235та транспорт воситаси текширилди. Текширувлардан мақсад – ёнида психотроп ёки гиёҳвандлик воситалари бўлган, шунингдек қурол ҳамда саломатликка зарар етказиш учун қўлланилиши мумкин бўлган бошқа буюмларни аниқлаш. 

Ўтказилган ишлар натижасида, қайд этилган давр ичида жамоат жойида совуқ қурол олиб юриш билан боғлиқ 30та факт аниқланди, улар қаторида 25та пичоқ, 2та кастет, 2та бита, 1та пневматик милтиқ топилди.

Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида совуқ қуролни қонунга хилоф тарзда олиб юриш факти билан бир қаторда, “Cobalt” автомобили юкхонасидан ҳайдовчига тегишли бўлмаган транспорт воситасининг давлат рақамлари топилди. Ҳайдовчи мазкур рақамларни топиб олгани ҳақидаги маълумот текширилмоқда.

Юқоридаги ҳолатларда холислар гувоҳлигида топилган ҳар бир буюм эгаси билан ички ишлар органларига етказилди. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этаётгани айтилади.

Мавзуга оид