Ўзбекистон | 07:58 / 18.03.2021
5356
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Минск – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар амалга оширилади 

Транспорт вазирлиги Тошкент – Минск – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар бажарилиши ҳақида маълумот берди.

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси жорий йилнинг 24, 28 ва 31 март кунлари Минскка мунтазам қатновларни амалга оширади

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, авиачипталарни компания сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентлари офисларида сотиб олиш мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистондан Грузияга мунтазам авиақатновлар тикланаётгани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид