Ўзбекистон | 07:45 / 19.03.2021
5528
1 дақиқада ўқилади

19 март куни Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради 

19 март кундуз куни Ўзбекистон ҳудудларида илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудларга Кавказ устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, кечга томон эса республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-25 даража иссиққача кўтарилади, шимолда 13-18 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 22-24 даража иссиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид