20:01 / 19.03.2021
16462

Лукашенко Беларусь президентлигига номзодларни маълум қилди

У номзодлар сифатида Гродно области губернатори Владимир Караник ва област бўйича ўз ёрдамчиси Юрий Караевни тилга олди.

Фото: БелТА

Беларусь президенти Александр Лукашенко янги президент сайлови учун номзодлар борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Tut.by хабар бермоқда.

У номзодлар сифатида Гродно области губернатори Владимир Караник ва област бўйича ўз ёрдамчиси Юрий Караевни тилга олди.

«Улар президент сайловида қатнашиши мумкин. Улар кучли номзодлар бўлади. Бири генерал, иккинчиси губернатор», — деди Лукашенко.

Аввалроқ Беларусь президентлигига собиқ номзод Тихановская 2021 йилда мамлакатда янги президент сайлови бўлиб ўтишига умид билдирганди.

Лукашенко сайлов тўғрисида гапираркан, ўғиллари президентликка даъво қилмаслигини бир неча марта таъкидлаган.

Владимир Караник илгари мамлакат соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган. 2020 йил августда Гродно области губернатори этиб тайинланган.

Юрий Караев 2012 йилдан 2019 йилгача ички ишлар вазирининг ўринбосари, кейинроқ вазир сифатида фаолият кўрсатган. 2020 йил июнда Гродно области бўйича Лукашенконинг маслаҳатчиси этиб тайинланган.

 

Top