Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада коронавирус юқтирганлар сони икки миллиондан ошди
Маълум қилинишича, янги ҳолатларнинг 60 фоизи коронавируснинг британча штамми билан боғлиқ.
Польшада ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 25988та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда RMF24 хабар бермоқда.
Хабар берилишича, охирги суткада 419 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Эпидемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 2 010 244 нафарга етган, 48 807 нафар бемор вафот этган.
"Яқин кунларда янги ҳолатлар сони янада ўсади. Биз ҳали учинчи тўлқиннинг юқорисига етиб бормадик", – деди Польша соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Войцех Андрусевич.
Унинг сўзларига кўра, янги ҳолатларнинг 60 фоизи коронавируснинг британча штамми билан боғлиқ.
"Яқинда бу 80 фоизга етади", – деб қўшиб қўйди у.
Унинг сўзларига кўра, шифохонага асосан болалар ётқизилмоқда.
Бугун мамлакатда учинчи локдаун амал қилишни бошлайди – мактаб, меҳмонхона, савдо маркази, кинотеатр, театр ва спорт муассасалари ёпилади.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:14 / 01.05.2025