Ўзбекистон | 08:15 / 19.03.2021
2781
2 дақиқада ўқилади

Сенатор энг юқори турдаги рак касаллиги Қорақалпоғистонда эканлигини айтди

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, сенатор Орал Aтаниязова энг юқори турдаги рак касаллиги Қорақалпоғистонда эканлиги ҳақида гапирди. Унинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда лейкознинг даражаси 3 баробар ортиб кетган.

Тиббиёт фанлари доктори сут маҳсулотларининг сифатини билиш учун таҳлил ўтказган. Лаборатория таҳлил натижалари фақат оддий, уйда тайёрланган сутнинг сифатини қониқарли кўрсатган. Туямўйин сув омборидан  келадиган ичимлик сувининг ҳам натижалари яхши чиқмаган.

Орал Aминовна юқоридаги ҳолатларнинг сабабига тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, кўпчилик озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати талаб даражасида эмас. Экологиянинг оғирлиги ва кескин совуқ, иссиқ об-ҳаво ҳам иммун тизимини ишдан чиқаради.

«Қорақалпоғистондаги ҳомиладор аёлларнинг 90 фоизида анемия касаллиги бор. Сил касаллиги (туберкулёз) бўйича ҳам Қорақалпоғистон биринчилардан бўлиб турибди», - дейди тиббиёт фанлари доктори, гинеколог Орал Aтаниязова.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Орал Aминовна Қорақалпоғистонда оналар ўлими кўпайишига нима сабаб бўлаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид