Сўхдаги йўлларнинг очилиши республика масъуллари иштирокида муҳoкама қилинди
Сўх туманига Ўзбекистон Республикаси чегара қўшини қўмондонлиги, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, масъулларнинг ташрифдан асосий мақсади Сўх тумани ҳудудидаги 8 та чегара назорат-ўтказиш пунктларидаги аҳволни ўрганиш, камчиликларни аниқлаш ва йўловчиларга қулай шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.
Қайд этилишича, республикадан келган масъуллар, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев билан биргаликда «Малбут», «Сой», «Тоён», «Қизилқиёқ», «Девайрон», «Ғазнов», «Тул» ва «Ленбург» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган чегара назорат-ўтказиш пунктларини кўздан кечирган. Назорат ўтказиш пунктларидаги камчилик ва муаммоларни тез муддатда бартараф этиш ва йўловчиларга қулай бўлган шароитлар яратиб бериш бўйича тегишли идора мутасаддиларига топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
10:10 / 09.12.2024
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
09:30 / 28.10.2024