Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пешкўда мактаб-интернат ётоқхонаси ижтимоий ётоқхонага айлантирилди
Бухоро вилоятининг Пешкў туманидаги 4-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ётоқхонаси 430 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланди ва «Аёллар ижтимоий ётоқхонаси»га айлантирилди.
Ётоқхонадан боқувчисини йўқотган ва вояга етмаган фарзандларини қийин шароитда ёлғиз тарбиялаб келаётган 16 нафар аёлга хоналар ажратилган.
19 март куни бўлиб ўтган ётоқхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этиб, ўз бошпанасига эга бўлган аёллар ва уларнинг фарзандлари билан суҳбатлашган ҳамда ётоқхонадаги шарт-шароитларни янада яхшилаш юзасидан тавсиялар берган.

Пешкў тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Мухлиса Жабборованинг маълум қилишича, туманда 1 776 нафар хотин-қиз «Аёллар дафтари»га киритилган. Уларнинг 1 178 нафарини ўз касб-корига, даромадига эга бўлмаганлар ташкил қилади.
Мавзуга оид
19:38 / 04.12.2025
Андижон тиббиёт институти талабаларига ижара компенсацияси нега бекор қилинди?
20:31 / 05.09.2025
Талабалар учун ётоқхоналар: топшириқ ижроси қониқарлими?
08:24 / 05.09.2025
Ётоқхонага қандай жойлашиш мумкин, кимнинг навбати биринчи келади?
14:43 / 19.10.2024