Ўзбекистон | 09:04 / 20.03.2021
11327
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда даромад кўрмоқчи бўлган тадбиркорни 805 минг долларга «ухлатишди»

2020 йилнинг январ ойидан сентябр ойига қадар бўлган вақт оралиғида 28 ёшли Акмал А. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Марказ-1” даҳаси ҳудудида 24 ёшли Дониёр И.га тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини, Россиядан арзон нархда ёғоч ҳамда Хитойдан писта маҳсулотлари олиб келиб сотиб, катта миқдорда даромад беришини ваъда қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Акмал А. шу йўл орқали Дониёр И.нинг ишончига кириб, бўлиб-бўлиб жами 805 320 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Акмал А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид