Artel ўзбекистонликларни Наврўз айёми билан самимий муборакбод этади

Янгиланиш, яшариш рамзи бўлмиш Наврўз айёми ўлкамизга қадам босди. Баҳор тароватини ўзи билан олиб келувчи бу байрам ҳар биримизнинг онгу тафаккуримизга чуқур сингиб кетган ва ҳар бир маҳаллада, ҳар бир оилада хурсандчилик, шоду хуррамлик билан нишонланади.
Юртимизнинг ҳар четида маҳалладошлар биргаликда йиғилиб хушбўй «жағ-жағ» ва бошқа баҳорий кўкатлардан мазали таомлар тайёрлайди. Миллий таомларимизга бой дастурхон атрофида қўни-қўшни, дўсту биродарлар йиғилади. Азалдан ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган миллий ўйинларимиз – кураш, арқон тортиш, улоқ-кўпкари эса байрамона кайфиятни янада кўтаради. Баҳор фаслининг асосий таоми – лаззатли сумалаксиз эса Наврўзни тасаввур қилиш ҳам қийин. Шарқона янги йилни ўз кўзи билан кўрган, миллий урф-анъаналаримиз билан танишган ҳар бир меҳмон бу шодликни, қувонч ҳиссини бир умрга эслаб қолиши шубҳасиздир.
Бу ажойиб кунда Artel барчангизни Наврўз айёми билан чин юракдан муборакбод этади. Барчангизга тинчлик-осойишталик, хонадонингизга файз-барака, оилангизга бахт-саодат тилайди. Баҳор фасли нафақат ойна ортида, балки қалбингизда ҳам доимо ҳукм суришини тилаб қолади. Барча эзгу ниятларингиз, тилакларингиз амалга ошсин, омад эса Сизга доимо ёр бўлсин. Наврўзи олам муборак.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
DOST — Ўзбекистон автосаноати ривожида янги саҳифа
Ўзбекистон | 17:00
-
Киев суди Украина собиқ президенти Виктор Януковични сиртдан 15 йилга ҳукм қилди
Жаҳон | 16:59
-
Путин 9 май куни Украинада ўт очиш тўхтатилишини эълон қилди
Жаҳон | 16:41
-
Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
Жаҳон | 16:37
Мавзуга оид

18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”

21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси

17:40 / 12.10.2022