Ўзбекистон | 11:20 / 22.03.2021
3374
3 дақиқада ўқилади

Ҳукумат газда ишловчи аппаратлар хавфсизлиги бўйича қарор қабул қилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу умумий техник регламент Ўзбекистон ҳудудида газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратлар ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишдаги мажбурий ягона талабларни белгилайди.

Агар газдан фойдаланадиган ускуналарга нисбатан мазкур техник регламент талабларидан фарқли бўлган бошқа техник регламентлар қабул қилинса, газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратларга нисбатан ушбу қабул қилинган техник регламент талаблари қўлланилади.

Техник регламент Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқарилган газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратлар учун татбиқ қилинади.

Регламентда газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратлар сифатида қуйидагилар тушунилади:

а) пишириш, иситиш ва иссиқ сув таъминотига мўлжалланган, шунингдек комбинациялашган аппаратларни ўз ичига олувчи аппаратлар;

б) блокли автоматик горелкалар ҳамда газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи блокли автоматик горелкали аппаратлар;

в) ускунага ўрнатиш учун мўлжалланган ва аппаратдан алоҳида бўлган муомаладаги аппаратлар, шунингдек, бошқариш, ростлаш ва хавфсизлик аппаратлари;

Регламент талаблари лойиҳа иловасига мувофиқ рўйхатда келтирилган газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратларга нисбатан ўрнатилади.

Регламент қуйидаги газ ҳолатидаги ёнилғида ишловчи аппаратлар турларига нисбатан татбиқ этилмайди:

а) буғ босими 0,07 Mpa.дан катта бўлган буғ қозонлари ва сув ҳарорати Цельсий бўйича 115 даражадан ортиқ бўлган сув қиздириш қозонлари;

б) 1-иловада келтирилган рўйхатдаги аппаратлардан ташқари, саноат корхоналарида технологик жараёнларда фойдаланиш учун мўлжалланган аппаратлар;

в) газни мотор ёнилғиси сифатида ишлатадиган аппаратлар.

Газ ишлатилувчи аппаратларни тавсифловчи муҳим белгилар қуйидагилардир:

а) газ ишлатилувчи аппарат номи, модели (тури) ва вазифаси;

б) ишлатиладиган газ тури ва номинал босими;

в) номинал иссиқлик қуввати;

г) электр токи кучланиши ва частотаси (электр тармоғига уланадиган газ ишлатилувчи аппаратлар учун).

Газ ишлатилувчи аппаратларни идентификациялаш техник регламентда кўрсатилган белгиларни ҳисобга олган ҳолда, уларни қадоқлаш, тамғалаш ва эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган, газ ишлатадиган аппаратлар тавсифлари билан таққослаш усулида амалга оширилади.

Техник регламент талаблари инсон ҳаёти ва (ёки) соғлиги, мол-мулки, атроф-муҳит, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳаёти ва (ёки) соғлигини ҳимоя қилиш, энергетик самарадорлик ва тежамкорликни таъминлашда унинг вазифаси ва хавфсизлигига нисбатан истеъмолчи (фойдаланувчи)ларни чалғитишнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид