12:09 / 23.03.2021
41210

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун Ўзбекистон ҳудудига деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқдан юқори бўлмайди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 24-25 мартда салқин ҳаво массалари мамлакат ҳудудларидан чиқиб кетади, унинг ўрнига жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу кунларда ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади, ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 20-25 даража иссиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

26-27 мартда республикага Кавказ ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Баъзи жойларда айрим кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Top