Кам таъминланган оилалар ахборот тизими орқали идентификацияланади
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати.
2021 йил 1 апрелга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар бир маҳалла ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этиш ва унинг «Ягона реестр» АТга интеграция қилинишини таъминлаш топширилди.
Халқ таълими вазирлигига:
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, тизимида умумтаълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этиш ва унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминлаш;
Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда ушбу ягона электрон маълумотлар базасининг жисмоний шахс шахсий идентификация рақами маълумотлар базаси билан боғланишини тўлиқ якунлаш;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди.
«Ягона реестр» АТ Молия вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қўшма иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан берилган грантлар ҳамда Жаҳон банки кредитлари, шунингдек уларнинг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобидан ишлаб чиқилади ва жорий этилади.
Низомда қуйидагилар белгиланди:
- кам таъминланган оилаларни «Ягона реестр» АТ орқали аниқлаш тартиби;
- ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари;
- ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш, аризаларни кўриб чиқиш ҳамда нафақа ва моддий ёрдам тўлаш тартиби;
- ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш тартиби.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади

08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди

10:44 / 14.05.2025