Ўзбекистон | 12:34 / 24.03.2021
16466
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолини коронавирусдан эмлаш апрел ойидан бошланади

Ўзбекистонда аҳолини умумий эмлаш жараёни 2021 йилнинг апрел ойидан бошланади. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 2-сонли юқумли касалликлар махсус шифохона директори Дониёр Миразимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда аҳоли қайси вакциналар билан эмланишига ойдинлик киритди.

“Республикамизда кенг қамровли вакцинация жараёни апрел ойидан бошланиши кўзда тутилган. Айни кунларда юртимизда касалланиш ҳолатлари ортган. Аммо ваҳимага тушишга асос йўқ.

Дунё тажрибасига қарасак, пандемияни тўхтатадиган иккита йўл бор: биринчиси - қатъий карантин жорий қилиш. Ҳозирги иқтисодий ва психологик ҳолатимиз бунга тўғри келмайди. Иккинчиси - иммунизация, яъни аҳолини эмлаш. Одамлар илгари коронавирусдан қўрққан бўлса, ҳозир вакцинадан қўрқиб қолишган. Бунга асос йўқ. Илгаридан аҳолимиз 18та вакцина билан эмланган”, дейди Дониёр Миразимов.

Дониёр Миразимов

Унинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида турли гап-сўзлар аҳолида ноўрин фикрлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. 18 март куни Европа дори воситалари агентлигининг охирги хулосасида айтилишича, бу ножўя таъсирлар вакцина билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлган.

Эмлашни бошлаш учун ҳозир юртимизда 660 минг дозада AstraZeneca вакцинаси мавжуд. 26 март куни Хитойдан Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC вакцинаси ҳам 1 млн дозада олиб келинади. Шундан сўнг эмлаш ишлари бошланади.

Мен шифокор сифатида айтишим мумкинки, энг катта умидимиз мана шу Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC вакцинасидан”, дея қайд этди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид