Ўзбекистон | 14:19 / 07.02.2023
8369
1 дақиқада ўқилади

Нейрохирургия марказига янги директор тайинланди

Дониёр Миразимов бунгача Зангиотадаги коронавирус шифохонаси раҳбари эди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Дониёр Миразимов Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, тиббиёт фанлари номзоди Д. Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид