Ўзбекистон | 10:10 / 24.03.2021
67128
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилиши бошланди

ССВ 10 февралдан буён илк бора коронавирусдан ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Шунингдек, касалхоналарда даволанаётганлар сони январ ойидан бери илк бор мингдан ошди.

Ўзбекистонда 23 март куни коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 623тага етди.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, 23 март куни Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва шу вақтгача касалликка чалинганлар сони 81 минг 678 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари  Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари  Андижон вилоятида,
  • 4 нафари  Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари  Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари  Наманган вилоятида,
  • 1 нафари  Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари  Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 13 нафари Тошкент вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Хоразм вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80045 (+96) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1010 нафар бемор даволанмоқда, улардан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, ССВ матбуот хизмати маълумотларида сўнгги марта 10 февралда ўлим ҳолати қайд этилганди. Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони мингдан ошиқ бўлиши эса сўнгги марта 6 январ куни кузатилган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 36-сессия иштирокчиларига қилган маърузасида 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилгани ва 7 март куни вафот этгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид