Ўзбекистон | 08:00 / 24.03.2021
10380
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига асосан, Мирзо Улуғбек тумани Чуст кўчаси насос станцияси олдидаги Д-200 мм бўлган ичимлик сув тармоғи ёпқичлари алмаштирилади.

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 24 март куни соат 09:00дан соат 23:00гача айрим ҳудудларда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳудудлар рўйхати:

  • Чуст кўчаси, 3-уй;
  • Буюк Ипак йўли кўчаси, 105а-, 3-, 123-, 125-, 8а-, 139-, 139а-, 139/1-, 139/2-, 139/3-, 77-, 29-уй;
  • Сайрам кўчаси, 1-, 1а-, 2а-, 3а-, 4а-, 5а-, 8а-, 2а/1-уй;
  • Бўз кўчаси, 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 1/2-уй;
  • Лашкарлар кўчаси, 12-, 10-уй;
  • Мирзо Улуғбек кўчаси, ARCA Group ташкилоти (70/1-уй).

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид