Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтиш учун паспорт сўралиши мумкин
Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш бўйича федерал хизмат («Роскомнадзор») шахсий маълумотларни қайта ишлаш механизми доирасида ижтимоий тармоқ ва мессенжерларнинг янги фойдаланувчиларидан паспорт номери, телефон рақами ва электрон почтаси сўраши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.
«Роскомнадзор» лойиҳасида ягона информацион тизимнинг шахсий маълумотларни қайта ишлаш механизмлари тушунтирилган. 1 июлдан бошлаб маълумотлар оператор (ижтимоий тармоқ ёки мессенжер) розилик тўплашни ташкиллаштириши керак. Фойдаланувчилар маълумотни ижтимоий тармоқ платформаси ёки «Роскомнадзор» тизими орқали тақдим қилишни танлашлари керак. Иккинчи вариант танланганда маълумотлар давлат хизматлари портали орқали тасдиқланади ва бунда паспорт рақами ва бошқа маълумотлар киритилиши шарт.
Бу талабларга риоя қилмаган ижтимоий тармоқларга 100 минг рублгача жарима солиниши мумкин. Лойиҳа «Шахсий маълумотлар ҳақида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш доирасида тайёрланмоқда. Ўзгартиришлар қисман март ойидан бошлаб амал қила бошлайди.
10 март куни Россия ахборот агентликлари «Биометрия» мобиль иловаси ишга туширилиши ва у фойдаланувчилар унга ўз биометрик маълумотларини киритиб, турли хизматлардан электрон шаклда фойдаланиш имконига эга бўлишини маълум қилганди. Ўз навбатида, «Коммерсантъ» бир неча манбаларга таянган ҳолда ҳукумат биометрик маълумотларини тақдим қилмаган россияликларни айрим давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланишдан маҳрум қилмоқчи эканини ёзганди.
Мавзуга оид
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
14:21 / 13.01.2026