Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик тадбиркорлар Андижонда 6та 16 қаватли, 8та 12 қаватли уй қуради
Туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида 6та 16 қаватли, 8та 12 қаватли, Асака шаҳрида 2та 16 қаватли уй-жой қуриш режалаштирилган.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳиндистон, Хитой ва Туркия инвесторлари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Вилоят раҳбари ҳиндистонлик инвесторлар билан Андижонда амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида фикр алмашди. Вилоятда инглиз тилида таълим берувчи замонавий мактаб ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хитойнинг “Xuaching development and investment” компанияси раҳбари Ченг Шин Фу бошчилигидаги делегация билан мулоқот чоғида вилоят ҳудудида гилос етиштириш, мевани қайта ишлаш ва экспорт қилиш, Хўжаобод туманида логистика маркази ташкил этиш, Асака туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалар тақдим этилди.
Ш. Абдураҳмонов Туркиянинг “Mezirhan” ва “Endeks” компанияларининг раҳбарлари Юсуф Кенен, Эркан Дағли ҳамда уларнинг Андижондаги ҳамкори Улуғбек Аҳмедов билан ҳам музокаралар ўтказди. Тадбиркорларнинг қурилиш соҳасидаги лойиҳалари билан танишилиб, улар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.
Туркиянинг ушбу компаниялари томонидан вилоят қурилиш соҳасига 50 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, айни кунларда турар жой биноларини бунёд этиш ишлари бошлаб юборилган. Туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида 6та 16 қаватли, 8та 12 қаватли, Асака шаҳрида 2та 16 қаватли уй-жой қуриш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026