Ўзбекистон | 09:07 / 26.03.2021
8737
2 дақиқада ўқилади
Доривор ўсимликлар марказининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, президент қарорига мувофиқ марказ асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:
- доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланиш ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;
- ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантациялари ташкил этиш;
- уруғлик материалларини етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда улар хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
- доривор ўсимликларни муайян тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
- тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликлар агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буюртмасига кўра ишлаб чиқиш;
- доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш;
- доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш.
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланган:
- марказ мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
- марказ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартиби;
- марказ фаолиятини молиялаштириш, марказга тушадиган маблағларни йўналтириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди

11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди

13:52 / 09.08.2024
Ўзбекистонда халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ташкил этилади

07:56 / 15.09.2023