Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистонга 136,5 миллион доллар миқдорида фавқулодда кредит ажратди
Кредит 0,01 фоиз ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилган.
Коронавируснинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Япониядан 136,5 миллион доллар миқдорида фавқулодда кредит олди.
26 март куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма ва Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов умумий қиймати 15 миллиард иенани (136,5 миллион доллар) ташкил қилувчи шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Кредит 0,01 фоиз ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилган. Таъкидланишича, ушбу маблағ Ўзбекистонни COVID-19 инқирозига қарши молиявий қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган.
“Фавқулодда кредитнинг мақсади коронавирус тарқалиши сабабли жиддий зарар кўрган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 15 миллиард иена ва 195 миллион доллар миқдорида қарз олмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Ажратиладиган қарз маблағлари Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши айтилганди.
Мавзуга оид
10:15
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
08:43 / 11.06.2026