Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккита ОТМга янги раҳбар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 мартдаги қарори билан икки олий таълим муассасасига янги раҳбарлар тайинланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Қаҳрамон Мадаминович Ибадуллаев Тошкент шаҳридаги «А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Нозимжон Солиевич Тўйчибоев Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ректори лавозимида иш бошлади.
Маълумот учун, «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали президентнинг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сон қарори, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти эса Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 516-сон қарори билан ташкил қилинган.
Мавзуга оид
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
22:01 / 25.02.2026