Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Марафон сабаб пойтахтда айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, III Тошкент халқаро марафони ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади:
- 27 март 23:00дан 28 март 13:30гача: Афросиёб кўчаси – “Ўзбекистон” метро бекати яқинидаги чорраҳадан "Humo Arena" муз саройи яқинидаги чорраҳагача;
- 28 март соат 06:00дан 09:30гача: Афросиёб кўчасининг “Ўзбекистон” метро бекати яқинидаги чорраҳадан “Космонавтлар” метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми;
- Шароф Рашидов шоҳкўчасининг “Космонавтлар” метро бекатидан Марказий кўргазмалар залигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов шоҳкўчасининг Марказий кўргазмалар залидан “Ўзбекистон” метро бекатигача бўлган қисми.
28 март соат 06:00дан 13:30гача: марафон йўналишига кўра — "Humo Arena" муз саройи яқинидаги чорраҳадан Нукус кўчасигача, Бобур номли экопарк, “Жасорат” монументи бўйлаб Абдулла Қодирий ва Абай кўчаларининг кесишмасигача (Korzinka супермаркети).
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
17:00 / 05.05.2026
Тошкентда оммавий югуриш тадбири: New Uzbekistan Annual Run–2026 марафони бўлиб ўтди
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026