Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида иқлимни ҳимоялаш учун 10 миллиард туп дарахт ўтқазилади
Саудия Арабистонида иқлимни ҳимоялаш мақсадида бир неча йил ичида 10 миллиард туп дарахт ўтқазиш режалаштирилмоқда.
Подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд глобал иқлим ўзгаришларига қарши кураш доирасида икки ташаббус амалга оширилиши ҳақида эълон қилди. Улардан бирига кўра, подшоҳликни кўкаламзорлаштириш учун 10 млрд туп дарахт ўтқазилади.
Иккинчи ташаббусга кўра, валиаҳд шаҳзода бошқа араб давлатлари етакчилари билан биргаликда “яшил Яқин Шарқ” дастурини йўлга қўймоқчи. Унинг доирасида минтақа бўйлаб 40 млрд туп дарахт ўтқазилиши кўзда тутилган.
“Подшоҳлигимиз нефт қазиб олувчи етакчи давлат сифатида иқлим ўзгаришларини енгишдаги ўз жавобгарлигини англайди ва яшил дунёни яратишда етакчига айланишга интилмоқда”, деб айтган валиаҳд шаҳзода.
Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқ учун чўлнинг катталашиши энг катта экологик чақириқ ҳисобланади.
“Қум бўронларидан ҳар йил кўриладиган зарар 13 млрд долларни ташкил қилади, ҳавонинг иссиқхона газлари билан ифлосланиши Саудия Арабистонида ўртача умр давомийлигининг 1,5 йилга қисқаришига олиб келди. Шу сабабли саъй-ҳаракатларимиз яшил ҳудудларни кўпайтириш, углерод чиқиндилари ҳажмини камайтириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашга қаратилади”, деб таъкидлаб ўтган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси.
Унинг айтишича, подшоҳлик қолган давлатлар билан бирга сайёрани ҳимоя қилишга қаратилган яшил йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026