Жаҳон | 09:04 / 28.03.2021
4115
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда парламентнинг юқори палатасига сайловлар бўлиб ўтади  

Фото: Vestikavkaza.ru

28 март куни Туркманистон парламентининг юқори палатаси – Миллий кенгаш Халқ маслаҳатига сайловлар бўлиб ўтади. Халқ маслаҳати 56 аъзодан иборат бўлиб, ундан 48 нафари 5та вилоят ва пойтахт Ашхободдан сайланади, қолган 8 нафарини президент тайинлайди.

2019 йил сентябрда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов  икки палатали парламент тизимига ўтиш ва Халқ маслаҳати (вакиллик органи) ҳамда Мажлисни (қонунчилик органи) бир тизимга бирлаштириш ташаббусини билдирган. Эндиликда Мажлис парламентнинг қуйи палатаси, Халқ маслаҳати эса юқори палатаси вазифасини бажаради.

Сайловларда 48 ўринга 112 номзод кураш олиб боради, улардан 29 нафарини аёллар ташкил қилади. 

Сайловларни ўтказиш учун 5та вилоят ва пойтахт Ашхободда биттадан, жами 6та сайлов участкаси ташкил этилади.  

Сайловлар боришини Туркманистондаги партиялардан 440 нафар маҳаллий кузатувчи назорат қилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид