Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда «ўқрайиб қараш» пичоқбозлик билан тугади
2021 йилнинг 25 март куни соат 02:30ларда ака-ука, 30 ёшли Жалолиддин Н. ва 27 ёшли Жамолиддин Н. “Nexia-Ravon” русумли автомашинада Навоий вилояти, Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Амфитеатр” мажмуаси қаршисидаги чорраҳада ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ёнма-ён ҳаракатланиб келган “Malibu” автомашинаси ҳайдовчиси, 28 ёшли Умид Х. билан бир-бирига “нега ўқрайиб қарайсан”, деб автомашинани чеккага тўхтатган ва ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашиб, Умид Х.нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жалолиддин Н. ва Жамолиддин Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а, б, в” банди (Безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026