Жаҳон | 23:07 / 30.03.2021
3392
1 дақиқада ўқилади

Испанияда пляжларда ҳам ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

30 мартдан бошлаб фуқаролар кўча, пляж ва бошқа очиқ масканларда ҳаттоки ижтимоий масофа сақлаш имконияти бўлса ҳам ниқоб тақиб юришга мажбур.

Фото: Getty Images

Испания ҳукумати мамлакатда ниқоб тақиш режимини кучайтирди, деб хабар бермоқда El Mundo нашри.

Газетанинг ёзишича, 30 мартдан бошлаб фуқаролар кўча, пляж ва бошқа очиқ масканларда ҳаттоки ижтимоий масофа сақлаш имконияти бўлса ҳам ниқоб тақиб юришга мажбур.

Ушбу талаб олти ёшдан катта барчага мажбурийдир.

Фақат нафас олиш тизимида муаммоси бор, ниқоб тақиш мумкин бўлмаган беморлар, уни бошқара олмайдиган ногиронлар учун ҳамда ниқоб тақиш имкони йўқ ҳолатлар бундан мустасно.

Ушбу талаблар коронавирус инфекциясининг тўртинчи тўлқинини кутиш ортидан қабул қилинган қонунда акс этган.

Испанияда коронавирус юқтириш ҳолатлари 3,2 миллиондан ошган, 73,1 минг киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид