Жаҳон | 15:09 / 30.03.2021
16274
1 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги энг узун сувости автомобил йўли очилади

Узунлиги 10,8 километр ва кенглиги 43,6 метр бўлган тоннел Хитой шарқидаги Тайху кўли остида қурилмоқда.

Хитойда 2021 йил охирида дунёдаги энг узун сувости автомобил тоннелини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Xinhua агентлиги.

Узунлиги 10,8 километр ва кенглиги 43,6 метр бўлган тоннел Хитой шарқидаги Тайху кўли остида қурилмоқда. У узунлиги қарийб 44 километрни ташкил этувчи Чанчжоу – Уси автомагистралининг давоми бўлади.

Лойиҳа қурилишига жавобгар бўлган Third Harbor Engineering корхонасининг маълум қилишича, сувости тоннелининг қурилиши 2018 йил январда бошланган. 

Жорий йилда тоннелда бетон қуйиш жараёни ва инфратузилма объектлари қурилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ҳонгконгда қиймати 6 миллиард долларлик сувости тоннели очилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид